РОССИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ ТУРКИСТОНДАГИ ТАБИИЙ ОФАТЛАРГА ДОИР СИЁСАТИ
Keywords:
Туркистон, Табиий офатлар, сейсмик ҳолат, Рус география жамияти, сейсмик кузатув станциялари, ер силкинишларAbstract
Табиий офатлар барча даврларда инсоният учун катта зарарлар олиб келган. Шу сабабли ушбу масалани ўрганиш ҳар доим инсоният учун муҳим аҳамият касб этган. XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистонда кўплаб табиий офатлар юз берган. Буларга зилзилар, сув тшқинлари, қум бўронлари, кучли ёмғирлар ҳамда фаслга хос бўлмаган совуқлик ёки иссиқликни мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Мазкур мавзу тарихшунослигига эътибор берсак, совет ҳамда мустақиллик даврида ушбу масала кам ўрганилган. Бунга бир қанча сабаблар мавжуд. Жумладан, бир гуруҳ олимлар ўтган замонда юз берган табиий офатлар тарихини асосан замонавий фаннинг тарихи тушунтириб бериш учун фойдаланган бўлса, бошқа гуруҳдаги олимлар келажакда юз бериши мумкин бўлган табиий офатларни тадқиқ этишни маъқул кўрмоқда. Бошқа томондан, ўтган тарихда юз берган табиий офатлардан сабоқ чиқариш ва салбий оқибатларнинг олдинини олиш учун табиий офатлар тарихини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
References
Сейсмическая часть в России и Туркестане. // Известия Туркестанскаго отдела Императорскаго Русскаго географическаго общества. Том 10, Выпуск 1, 1914. С. 186-188.
Землетрясения в Ташкенте. Правительственный вестник. 1896. № 23.
Сейсмическая часть в России и Туркестане. // Известия Туркестанскаго отдела Императорскаго Русскаго географическаго общества. Том 10, Выпуск 1, 1914. С. 188-189.
Сейсмическая часть в России и Туркестане. // Известия Туркестанскаго отдела Императорскаго Русскаго географическаго общества. Том 10, Выпуск 1, 1914. С. 189-201.
Леопов Б. Землетрясения в Туркестанском крае 5-го сентября 1897 года. //Туркестанский сборник. Том 473, с. 59.