МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИМИЗНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ ВА ФАЛСАФИЙ АСОСЛАРИ
Keywords:
Марказий Осиё, ўрта аср, мутафаккирлар, шоир, асар, давлат арбоби, касб–ҳунар, инсон, жамият, илм, ёшлар, фарзанд, таълим–тарбия, меҳнатсеварлик, фазилатAbstract
Моқалада ўрта аср мутафаккирларининг асарларидаги касб–ҳунар тўғрисидаги ҳикматли фикрлари таҳлил қилинган. Уларнинг асарларида ҳар қандай ҳунар инсоннинг ўз ризқини ҳалол топишига, оиласининг фаровонлигини таъминлашга, жамиятда ўз мавқеига эга бўлишга, инсон қадру–қимматини тўғри англашга ёрдам берувчи восита эканлиги ҳикматлар, ҳикоя ва шеърий мисралар кўринишида ифодаланган. Мутафаккирлар асарларида касб–ҳунар инсон камолотини ва жамият тараққиётини белгиловчи омил сифатида кўрсатилган. Мутафаккирнинг ҳикматлари ўрта асрларда ишлаб чиқариш, савдо–сотиқ, иқтисодий ва маданий ҳаёт тарзининг ривожланишига маънавий туртки бўлган.
References
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 8 июндаги ПҚ–5140–сонли қарори // https://lex.uz/docs/5449377.
Абу Райхон Беруний. Минералогия. –Тошкент. Фан, 1968.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами.15–том. –Тошкент. Бадиий адабиёт нашриёти. 1968.
Абдураҳмон Жомий. Танланган асарлар. –Тошкент. Адабиёт ва санъат нашриёти, 1971.
Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. –Тошкент. Ўқитувчи, 1994.
Бобур Заҳириддин Муҳаммад. Бобурнома. I–II қисм //Нашрга таёрловчилар Н.Шамсиев, С.Мирзаев. .–Тошкент. 1948–1949.
Буниятов З.М. Государство Хоразмшахов – Ануштегинидов. –М.: Наука, 1986.
Ибн Арабшоҳ. Амир Темур тарихи. –Тошкент. Меҳнат, 1992.
Иброҳимов Н. Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати.–Тошкент. Шарқ, 1993.
Кайковус. Қобуснома. // Нашрга тайёрловчи С.Долимов. –Тошкент. Ўқитувчи, 1968.
Кошифий Ҳусайн. Футувватномаи Султоний // Форсчадан Н.Комилов таржимаси. Шарқ юлдузи журнали. 1993. 1–3 сонлари.
Муҳаммад Боқир. Баҳоуддин Балогардон (Мақомоти Хожа Баҳоуддин Нақшбанд). – Тошкент. Ёзувчи. 1993.
Саъдий. Гулистон. //Тарж. Ғафур Ғулом, Ш.Шомуҳаммедов (назм) ва Рустам Комилов (наср). Муҳарир Васфий. –Тошкент. Бадиий адабиёт нашриёти, 1963.
Темур тузуклари. –Тошкент. Ғафур Ғулом, 1991.
Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. //Нашрга тайёрловчи Қаюм Каримов. –Тошкент. Фан. 1971.