ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ АДАБИЁТИДА ГЕНДЕР МАСАЛАЛАРИГА ДОИР

Authors

  • Назирова Шукрия Миадовна Тошкент давлат Шарқшунослик Университети, Хитойшунослик факультети, хитой филологияси кафедраси доценти, Ph.D Электрон манзил: doston088@mail.ru

Keywords:

аёллар адабиёти, шарқ адибалари, гендер тенглик, адабий муҳит, Шарқ халқлари, Аёл ва замон

Abstract

Инсон ўзининг ижодий қобилиятини жинсидан қатъий назар намоён қилиш имконига эга. Ва бадиий асарнинг қиммати унинг бадиий баркамоллиги, унда кўтарилган муаммонинг долзарблиги, умумбашарий қадриятларнинг нечоғлик ифода этилгани ва, энг муҳими, инсон тақдирининг жумбоғ-у ечимлари, инсоннинг ботини-ю зоҳири тасвирининг ҳаққонийлиги билан белгиланади.Аёллар адабиётининг пайдо бўлиши масаласи жаҳон адабиётшунослигида бу масала жуда кўплаб тадқиқотларнинг объекти бўлган. Бунинг асосий сабаби, маълум бир даврда муайян бир халқнинг адабиётига кўплаб аёл ижодкорларнинг кириб келиши билан боғлиқдир.Шарқ мамлакатларида аёллар адабиётининг ривожланиши бир маромда кечмаган. Бу мамлакатларда аёллар адабиётининг ривожи у ердаги ижтимоий-сиёсий вазият, адабий муҳит, ўша жамиятда аёлларга муносабат, аёлнинг ўрни, мавқеи ва бошқа омилларга боғлиқ тарзда кечади. Ўзбек шарқшунослари томонидан бу жараёнлар чуқур ва ҳар томонлама ўрганилиб келинмоқда. Ва, бу жиҳатдан Шарқшунослик университетида ўзига хос мактаб шаклланган дейиш мумкин. Амалга оширилаётган монографик тадқиқотлар ва ҳар йили мунтазам ташкил этиб келинаётган “Аёл ва замон”,  “Шарқ халқлари адабиётида гендер масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция фикримизнинг исботидир.

References

Сотиболдиева С. Замонавий форс романчилиги: жанр эволюцияси ва бадиий маҳорат. – Тошкент, 2018. – Б.117

Турдиева О. Ҳозирги замон Эрон ҳикоянавислигининг ғоявий-эстетик хусусиятлари, жанр динамикаси (1980–2010 йиллар). - Т. (док.дис.)

Аҳмедова Ш. Замонавий Кувайт ҳикоянавислиги тараққиётида адибалар Лайло ал усмон ва сурайё ал Бақсамий ижодининг ўрни. Тошкент, 2010. –Б.11

Очерки истории литератур Индии Х-ХХ века.- Стр.272

Муҳибова У.У. Бхакти адабиёти (монография). –Тошкент, 2012.; Муҳибова У.У. Бобурийлар даври адабиёти (ҳиндий тилидаги адабий мерос) (монография). -Тошкент 2018; Муҳибова У. Мирабаи // “Аёл ва замон” – Республика миқёсидаги илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2016. –Б. 46-48.

Ходжаева Т. Амрита Притам.// “Аёл ва замон” – Республика миқёсидаги илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2016. –Б.49-52

Китайская проза ХХ1 века. Перевод с китайского языка. Состовители А.А. Родионов, Н.А.Спешнев. – СПб.:КАРО, 2011. – С.108

Чернец Л.В. Введение в литературоведение. М.: Высшая школа, 1976.

黄英:“女作家现代中国”2003年美国哥伦比亚大学出版

Downloads

Published

2024-05-17

How to Cite

ШАРҚ ХАЛҚЛАРИ АДАБИЁТИДА ГЕНДЕР МАСАЛАЛАРИГА ДОИР. (2024). INTERNATIONAL JOURNAL OF RECENTLY SCIENTIFIC RESEARCHER’S THEORY, 2(5), 188-192. https://uzresearchers.com/index.php/ijrs/article/view/3232