МАЪНАВИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ВА ҚАДРИЯТЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

Authors

  • Тангирбергенова З. Ажиниёз номидаги НДПИ «Тарих ўқитув методикаси» кафедраси ассистент ўқитувчиси

Keywords:

Маънавият, ижтимоий, маданий, мавжудот, виждон, ор-номус, ватанпарварлик, гўзаллик, севиш, завқланиш

Abstract

Маънавият-инсоннинг ижтимоий-маданий мавжудот сифатидаги моҳиятидир, яъни инсоннинг меҳр-мурувват, адолат, тўғрилик, софдиллик, виждон, ор-номус, ватанпарварлик, гўзаллик, севиш, завқланиш, ёвузликка нафрат, ирода, матонат ва шу каби кўплаб асл инсоний хислатлар ва фазилатларининг узвий бирлик, муштараклик касб этган мажмуасидир. Маънавият манбалари сифатида муқаддас «Авесто», ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим, Ҳадислар, Қобуснома, Зафарнома, Бобурнома, Темурнома, Шайбонийнома, Абу Райҳон Берунийнинг «Ўтмиш авлодлардан қолган ёдгорликлар», Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Баҳовуддин Нақшбандий тариқатлари, Абу Наср алФоробийнинг фалсафий қарашлари, Амир Темур ўгитлари ва бошқа юзлаб асарлар маънавият ва маърифат орқали кишилар онгига сингдирилган. Демак, халқимиз азалдан маънавият ва маърифатга интилган. Бу бебаҳо маънавият масканларини, маданий ёдгорликларни, удум ва қадриятларини кўз қорачиғидай сақлаб келганлар. Нафис ва бетакрор обидаларни, меъморчилик намуналарини аждодлардан авлодларга мерос сифатида ўтказиб, келганлар.

References

Каримов И. Юксак маънавият - енгилмас куч. Т.: Маънавият. 2008..

Каримов И. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир.//Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. – Тошкент, 2000

Абдусамедов. А Ислом дини асослари ва маънавияти. Ташкент.2007 ж

Downloads

Published

2023-12-30

How to Cite

МАЪНАВИЙ-МАДАНИЙ МЕРОС ВА ҚАДРИЯТЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ. (2023). Konferensiyalar | Conferences, 1(3), 184-186. https://uzresearchers.com/index.php/Conferences/article/view/1588