"БОЛАЖОН", "АҚЛВОЙ" ТЕЛЕКАНАЛЛАРИНИНГ ЭДУКАТИВ (МАЪРИФИЙ) ФУНКЦИЯСИ ТАВСИФИ ВА АҲАМИЯТИ
Abstract
Оммавий ахборот воситалари соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистонда болалар журналистикасининг ривожланишига ҳам асос бўлди. Аудиовизуал медиада болалар журналистикасининг тараққий этишини мамлакатимизда фаолият олиб бораётган болалар телеканалларининг ташкил топиши ва фаолияти ҳам яққол мисол бўла олади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг билиш ва атрофни ўрганиш билан боғлиқ эҳтиёжларини медиамаҳсулотлар орқали тўлдириш мумкин.