ХИТОЙ ТИЛИДА СЎЗЛАШУВЧИЛАРНИ ЎЗБЕК ТИЛИГА ЎРГАТИШДАГИ ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ВА ПОТЕНЦИАЛ ИМКОНИЯТЛАР
Keywords:
таълим тизими, ўқитиш методикаси, нутқий фаолият, ўқув жараёни, ўзбек тилиAbstract
Бугунги кунда ўзбек тилини чет тили сифатида ўқитиш тобора долзарблашиб бормоқда. Шунинг учун ўзбек тилини ўқитиш/ўргатиш бўйича ҳам назарий, ҳам амалий ишлар кенг қамровли тарзда амалга оширилмоқда. Бизнинг мақоламизда ҳам ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш учун эътибор бериладиган жиҳатлар илгари сурилади. Яъни ҳар қандай тилни ўргатишда дастлабки аҳамият коммуникатив усулга қаратилади. Тил табиий мулоқот жараёнида тезроқ ўрганилади, унинг ташкилотчиси ва иштирокчиси бўлиб эса ўқитувчи саналади. Демак, тилни ўргатишда ўқитувчи ижодкор бўлиши, фақат грамматик маълумотлар билан чекланмаслиги, коммуникацияга олиб чиқиш учун тил ўргатишнинг ўзига хос методлари, ўйинли машқлар, кундалик ҳаёт билан боғлиқ диалоглар устида ҳамкорликда фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқлиги ёритилади.
References
Азимов Э.Г., Щукин А.Н. Словарь методических терминов (теория и практика преподавания языков). М.: ИКАР, 2009. 448 с.
Акишина А.А., Каган О.Е. Учимся учить: Для преподавателей русского языка как иностранного. 2-е изд. М.: Русский язык, 2002. 256 с.
Леонтьев А.А. Психолингвистические единицы и порождение речевого высказывания. М., 1990. 423 с.