ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА БОЛАЛАР АДАБИЁТИ

Authors

  • Сатторова Гулноз филология фанлари номзоди

Keywords:

ёрқинлиги, сўз маъноларининг аниқлиги, матннинг оҳангдорлиги, образларнинг ёрқинлиги, мусиқийлиги, хусусиятлар

Abstract

Оғзаки адабиёт халқ бадиий маънавий бойлигининг битмас-туганмас хазинасидир. Халқ донолиги шу меҳнат жараёнининг турли ва ўзига хос шарт-шароитларига мувофиқ равишда болалар учун ҳам ажойиб эртаклар, қўшиқлар, топишмоқлар, мақоллар яратган. Халқ оғзаки ижоди билан болалар мактабгача тарбия ёшидан бошлаб таниша бошлайдилар. Халқ оғзаки поэтик ижодидаги образларнинг ёрқинлиги, сўз маъноларининг аниқлиги, матннинг оҳангдорлиги, мусиқийлиги каби хусусиятлар бола руҳига ором, ҳузур бағишлайди, уни ўзига маҳлиё этади. Кичик ва ўрта ёшдаги болалар қаҳрамонлик достонларини шавқ-завқ билан ўқишади, эртак, қўшиқ ва топишмоқларга ғоят қизиқишади. Халқ оғзаки поэтик ижодида яхшилик ёмонлик устидан, тўғрилик эгрилик устидан ғалаба қилади, халқнинг интилишлари, турли орзу-истаклари фавқулодда ва қизиқарли равишда ҳикоя қилинади. Шунинг учун халқ оғзаки поэтик ижоди болалар адабиётининг ажралмас қисми бўлиб келган.

Downloads

Published

2024-03-28

How to Cite

ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА БОЛАЛАР АДАБИЁТИ. (2024). Konferensiyalar | Conferences, 1(8), 345-350. https://uzresearchers.com/index.php/Conferences/article/view/2745