ТУРКИСТОН ДАВРИЙ МАТБУОТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (XIX АСРНИНГ ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИ)

Authors

  • С.Б.Шадманова Т.ф.д., профессор Тошкент давлат шарқшунослик университети

Keywords:

Матбуот, XIX, XX, Туркистонда, хотин-қизлар, ижтимоий, зиддиятли

Abstract

XIX асрнинг охири - XX асрнинг бошида Туркистонда хотин-қизлар масаласи ижтимоий ҳаётнинг муҳим, аммо зиддиятли жабҳаларидан бири бўлиб, матбуотда бу масала юзасидан турли хил, бир-бирига қарама-қарши фикрлар илгари сурилган. Маълумки, матбуот саҳифаларида ўз даврининг асосий тенденциялари ва долзарб масалалари ўз аксини топган. Туркистон матбуоти XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошида хотин-қизларнинг ижтимоий мавқеи, уларнинг иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари, таълим олиш ва меҳнат фаолияти имкониятлари ҳақида турли материалларни ўзида мужассам этган. Шунингдек, матбуотда гендер роллар ва стереотиплар ҳамда ўрганилаётган даврда улардаги баъзи ўзгаришлар акс этган.

Downloads

Published

2024-02-20

How to Cite

ТУРКИСТОН ДАВРИЙ МАТБУОТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСАЛАЛАРИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (XIX АСРНИНГ ОХИРИ - XX АСР БОШЛАРИ). (2024). Konferensiyalar | Conferences, 1(6), 17-25. https://uzresearchers.com/index.php/Conferences/article/view/2098