1873-ЙИЛГИ ФОЖЕА. ЧОР РОССИЯСИНИНГ ҚРАҚАЛПОҒИСТОН ХУДУЛАРИНИ БОСИБ ОЛИШИ
Keywords:
Туркистон, генерал, губернатори, фон–Кауфман, Россия, Ўрта ОсиёAbstract
XIX асрнинг 70–йиларига келиб чор Россияси Ўрта Осиёнинг аксарият қисмини ўзига бўйсундирган ва Хива хонлигини истило қилиш режасини тузаётган эди [1]. Туркистон генерал–губернатори фон–Кауфман 1872 йил 12 ноябрда император Александр II га ёзган мактубида Хивага қарши уруш муқаррарлигини билдирди. 1872 йил 23 ноябрда Петербургда ҳарбий министр Д.Милютин раислигида кенгаш бўлиб, унда келгуси йил баҳорида Кавказ, Оренбург ва Туркистон ҳарбий округи бирлашган қўшинлари Хивага қарши ҳужум бошлаши ҳақида қарор қабул қилинди. Кенгашда қатнашган фон–Кауфан 1872 йил 3 декабрда Петербургда Александр II билан учрашган вақтида режалаштирилаётган ҳарбий ҳаракатнинг фойдали томонлари ҳақида императорни ҳабардор қилди. 1872 йил 12 декабрда император ҳарбий кенгаш қарорини тасдиқлади.
References
Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. ― Т.:“Шарқ, 2000. ― 139−Б.
Баёний М.Ю.Шажараи Хоразмшоҳий. –Т.: “Адабиёт ва санъат”. 1994. 205–Б.
Алиханов-Аварский М. Поход в Хиву Кавказских отрядов в 1873. ― СПб., 1899. ― 206-208-Б.